Қорақалпоғистонда ва Қашқадарёда туманлар ИИБ бошлиқлари ўзгарди

© СтрингерИИБ ходимлари автомобили
ИИБ ходимлари автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Мўйноқ туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Қорақалпоғистонда ва Қашқадарёда туманлар ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

ИИБ автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ томонидан қатор туманлар ИИБга янги бошлиқлар тайинланди
Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Мўйноқ туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда "Постда" нашрига таянган ҳолда кун.уз хабар берган.

Хабарда айтилишча, Беруний туман ИИБга подполковник Гурбангелди Аметов, Мўйноқ туман ИИБга — подполковник Жамбил Арзуев бошлиқ этиб тайинланган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб туман ички ишлар бўлимида ҳам янги бошлиқ фаолиятини бошлаган. Ушбу бўлимга подполковник Шуҳрат Искандаров раҳбарлик қилиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0