Алкогол сотишга рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш мумкин

© Sputnik / Dinara NikiforovaВино
Вино - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу хизматдан умумий овқатланиш корхоналари бор юридик шахслар фойдаланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар туман Ҳокимиятларининг янги хизмати "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини олишга" ариза тақдим этиш имкониятини беради, деб хабар қилади uz24.uz нашри.

Алкогол магазини - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
"Ушбу хизматдан умумий овқатланиш корхоналари бор юридик шахслар фойдаланиши мумкин. "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 28 мартдаги №89 сон қарорига асосан рухсат гувоҳномасини бериш учун белгиланган миқдорда йиғим ундирилади", — дейилган хабарда.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини олиш тўғрисида аризачини хабардор қилиш ушбу хизматнинг натижаси ҳисобланади.

Хизматни кўрсатиш муддати 15 кун.

Янгиликлар лентаси
0