07:51 21 Август 2017
Эфир
Метро поезди, архив сурат

Сергелида ер усти метроси қурилиши бошланди

© Facebook / Водители Ташкента
Янгиликлар
Ҳавола олиш
36830

Сергели мавзесига ер ости метросини қуриш мураккаб иш бўлгани сабабли метро ер остида эмас, эстакадалар орқали ҳаракатланади

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Сергели мавзесигача "Енгил метро" тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати.

"Сергели йўналиши метронинг "Олмазор" бекатидан уланади. Мураккаб муҳандислик лойиҳалари асосида бунйод этилаётган иншоот шаҳримизнинг "Чоштепа" маҳалласи оралиғидан ўтади. Янги йўлнинг сўнгги бекати Спутник мавзесидаги Марғиб кўчаси бўлади. Қурилиш жараёнида узунлиги 26 метрни ташкил этувчи кўплаб балкалар ўрнатилади. Лойиҳа 4 йилга мўлжалланган. Бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончаси ўрнатилади, амалиётга сўнгги русумдаги технологиялар жорий этилади", — дейди лойиҳа бош муҳандиси Суннат Жумабоев.

Бугунги кунда шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Юнусобод йўлининг "Шаҳристон" ва "Туркистон" бекатларигача бўлган узунлиги 2,7 километрни ташкил этувчи, лойиҳа доирасида битказилмай қолган ҳудудда ҳам ишлар бошланган.

Ҳозирда мавжуд 2 та шахта ва туннелларда ҳам модернизация жараёни амалга оширилаяпти. Ушбу йўналишдаги бекатлар ва йўллар замон талабларига мос равишда қуриляпти.

Лойиҳа доирасида Сергели мавзесигача "Енгил метро" тизимини, яъни ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтган янги метрополитен йўлини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Маълумки, муҳандис-геологик омилларга кўра, Сергели мавзесига ер ости метросини қуриш мураккаб иш. Метрополитеннинг "Олмазор" бекатидан Сергели мавзесигача узунлиги 7,1 километрни ташкил этувчи 6 та бекат қурилиши режалаштирилган.

Унга кўра, метро ер остида эмас, эстакадалар орқали ҳаракатланади.

Асосий мавзулар