11:44 21 Август 2017
Эфир
Boeing 787 Dreamliner Тошкентга олиб келиниши, архив сурат

Ўзбекистонга иккинчи Boeing 787-8 Dreamliner келтирилмоқда

© Sputnik/ Стрингер
Янгиликлар
Ҳавола олиш
241 0 0

АҚШнинг Сиетл шаҳридан парвоз қилган самолёт шанба куни тонгида, 12 соатлик тўхтовсиз учишдан сўнг «Тошкент» аэропортига қўнади. Самолётни кутиб олиш маросимига маҳаллий нашрлар вакиллари, аэропорт ишчилари ва бошқалар таклиф этилган

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" сотиб олган Boeing-787 Dreamliner авиалайнерларининг иккинчиси 5 ноябрь куни куни Тошкентга келтирилади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига "Тошкент" халқаро аэропортидаги манба.

АҚШнинг Сиетл шаҳридан парвоз қилган "Орзу самолёт и"шанба куни тонгида, 12  соатлик тўхтовсиз учишдан сўнг "Тошкент" аэропортига қўнади. Самолётнинг умумий йўловчилар сиғими 246 ўриндиқдан иборат. Янги самолёт узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилади ҳамда Тошкент—Нью-Йорк йўналиши бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш имконини беради. Дейлик, у Ўзбекистон шаҳарларидан АҚШ ва Канада, Узоқ Шарқ, Осиё, Африка ва Австралиянинг исталган шаҳарларига парвозларни амалга ошириш имконига эга.

Айтганча, "Орзу лайнери"ни кутиб олиш маросимига маҳаллий нашрлар вакиллари, аэропорт ишчилари ва бошқалар таклиф этилган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2016 йил 31 август куни иккита Boeing-787 Dreamliner самолётининг биринчисини қабул қилганди. Ўтган вақт ичида самолёт Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига ички парвозларни, шунингдек, Олмаота ва Дубай шаҳарларига халқаро парвозларни амалга оширди.

2016 йилнинг январида Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган самолёт конструкциясининг таркибий қисмларини таъмирлаш бўйича марказ яратилади. Ушбу марказ Boeing-787 Dreamliner янги авлод авиация техникасига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

Бу Американинг Boeing Cо компанияси ва Ўзбекистоннинг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси қўшма лойиҳасидир.

2007—2008 йилларда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Boeing билан жами 645 миллион долларлик тўртта Boeing-767-300ER ва иккита Boeing 787-8 Dreamliner самолётларини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган. 2014 йилнинг июлида Boeing-767-300ER’ни етказиб бериш бўйича шартнома амалга оширилган. Иккита 787-800 Dreamliner эса 2016 йил учинчи чорагида етказиб берилишига келишилганди.

Асосий мавзулар