Одноклассники ижтимоий тизим орқали маҳсулотлар сотувини йўлга қўйди

© пресс-служба социальной сетиОдноклассники
Одноклассники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳсулотлар ёки хизматлар сотуви ҳақидаги постлар бепул жойлаштирилади

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Одноклассникида гуруҳлар орқали маҳсулотлар ва хизматларни сотиш учун созланма пайдо бўлди. Маҳсулотни очиқ гуруҳда пост кўринишида эълон жойлаштирган ҳолда сотиш мумкин. Маҳсулотларни сотиш учун ишга туширилган созланма — ижтимоий тизимнинг классифайдлар ҳудудидаги илк қадамидир, деб хабар қилмоқда сайт матбуот-хизмати.

"ОК аудиторияси бир ойда ижтимоий тизимдан турли мақсадларда фойдаланувчи 73 млн. фойдаланувчилардан иборат.

Одноклассники тармоғи - Sputnik Ўзбекистон
"Одноклассники" UZCARD тўлов тизими билан ҳамкорлик қилмоқда
Бизда анчадан бери маҳсулотлар ва хизматлар сотиш ҳақида эълонларни жойловчи кичик бизнес ва маҳаллий гуруҳлар бор. Биз ушбу йўналишни тартиб билан ишловчи ва шаффоф қилишга, тизимлаштиришга қарор қилдик" — деди Одноклассники лойиҳаси раҳбари Антон Федчин.

Одноклассники келажакда Mail.Ru Groupнинг "Юла" тизими билан интеграция имкониятини кўриб чиқмоқда ва ижтимоий тизим доирасида ушбу созланмани алоҳида йўналишга айлантиришга ёрдам берувчи бир қатор янги синовларни режалаштирмоқдалар.

Маҳсулотлар ёки хизматлар сотуви ҳақидаги постлар бепул жойлаштирилади.

Россиянинг классифайдлар (эълонлар) бозори ҳажми йилига 12 млрд. рублга (Goldman Sachs маълумотлари) тенг ва интернетда энг тез ўсаётган бозорлардан биридир. Goldman Sachs таҳлилчиларининг сўзларига кўра 2020 йилга келиб бозор ҳажми йилига 47 млрд. рублга етади. Одноклассникининг ички маълумотларига кўра ижтимоий тизимда 30 мингга яқин маҳсулотлар ва хизматлар сотишга ихтисослашган гуруҳлар мавжуд. Ижтимоий тизим баҳосига кўра бир ойда маҳсулотлар ва хизматлар сотувидан 10 млн. одам фойдаланади ва ушбу рақамлар янги созланма ишга туширилиши билан янада ўсади.

Янгиликлар лентаси
0