11:44 21 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон ҳарбий хизматчиси, архив сурат

Ўзбек армиясига чақирув янги қоидалар асосида ўтади

© ИА "Жахон"
Янгиликлар
Ҳавола олиш
327456

Армия сафидан ўрин олиш учун хизматга чақирилаётган ёшлар мамлакат тарихи, математика, она тили ва адабиётидан тест топшириқларини ечишлари керак бўлади

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Яқинда Шавкат Мирзиёев қарори билан эълон қилинган армияга чақирув янги қоидалар асосида ўтади, деб хабар қилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакили Спутник Ўзбекистон мухбирига бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида.

2016 йилнинг май ойида Мудофаа вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамкорлигида Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тайёрлаган эдилар. Мазкур Низом тегишли идоралар билан келишилган ҳолда, июл ойида Адлия вазирлигида рўйхатга олинган.

Ўзбек ҳарбийлари
Служба национальной безопасности Республики Узбекистан
"Мазкур низомга мувофиқ, чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синовлар 25 сентябрдан келгуси йилнинг 15 январигача мудофаа органлари томонидан, уларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари эса 10 октябрдан келгуси йилнинг 15 январигача Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини текшириш эндиликда 25 сентябрдан 15 январга қадар ўтказилади. Шунингдек, танловни ўтказиш учун резерв кунлар ҳам белгиланган, улар 16-21 январ кунларидир", — деб таъкидлаган суҳбатдош.

"Танлов иштирокчилари тест топшириқларини бажариб бўлишгач, Давлат тест маркази уларнинг жавоблари асосида ўртача баллни чиқаради, ва бу армия сафидан ўрин олишнинг ўзига хос планкаси сифатида хизмат қилади. Ўрта баллдан юқори балл олганлар хизматга рўйхатдан ўтказилади", — деб таъкидлаган суҳбатдош.

Хабарга кўра, чақирилувчи ўз хизмат жойи ва қўшин турини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бу масалани Чақирув комиссияси ҳал қилади. Таъкидланишича, комиссия ҳарбий хизматга чақирилувчининг тестлардан олган баллари, соғлиғи ҳолати, жисмоний кўрсаткичлари ва оилавий аҳволидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилади.

Теглар:
янги қоидалар, хизмат, армия

Асосий мавзулар