Ўзбекистон Бош вазирининг янги қарори эълон қилинди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан 14 март куни имзоланди

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Lex.uz сайтида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан 14 март куни имзоланган.

Хоспис - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади
Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш бўйича методик раҳбарликнинг самарали вертикалини шакллантириш;

малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш;

мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш;

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби
сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш.

Марказ Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй манзили бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси ҳудудида жойлаштирилади.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юкланди.

Янгиликлар лентаси
0