Тожикистонга биринчи авиарейс 4 апрел куни амалга оширилади

© Стрингер СпутникЎзбекистон ҳаво йўллари самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 4 апрелдан бошлаб Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга ошириши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси рейсларни сешанба ва шанба кунлари амалга ошириши режалаштирилмоқда. Чипталар аллақачон сотувга қўйилган.

Боинг 737 авиакомпании Сомон Эйр, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Тожикистон самолётини қабул қилмади
Икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганда тўхтаган.

"Авиакомпания ("Ўзбекистон ҳаво йўллари", таҳр.) парвозлари 4 апрел кунидан бошланади, биринчи рейсга чипталар сотувга қўйилган", — деб аниқлик киритди агентликка суҳбатдош.

Миллий авиакомпания рейслари A320 самолётларида амалга оширилади.

Авиакомпания хабарига кўра, Тошкент шаҳридан парвоз тонгги 7:20 га белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0