Ўзбекистонда тугатилаётган лицейлар рўйхати маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Тугатилаётган лицейларга янги ўқув йилида 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинмайди

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистонда моддий-техник ва ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган 4 та академик лицей фаолияти тугатилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тугатилаётган лицейлар рўйхати қуйидагича:

Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 4 академик лицей тугатилиб, 54 таси касб-ҳунар коллежига айлантирилади
1. Андижон тиббиёт институти қошидаги №2 сонли Академик лицей (ўқувчилар сони 547)

2. Самарқанд архитектура-қурилиш институти қошидаги №2 сонли академик лицей (ўқувчилар сони 173)

3. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги №2 сонли академик лицей (ўқувчилар сони 300)

4. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти қошидаги академик лицей (ўқувчилар сони 307)

Ушбу лицейлар янги ўқув йилидан бошлаб тугатилади. Яъни юқорида номлари келтириб ўтилган ўқув даргоҳларига 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинмайди. Аммо 2016-2017 йилги ўқув йилида 1 ва 2 курсларни тамомлаган ўқувчилар битиргунларига қадар ўқишларини давом эттиришади, деб ёзган "Даракчи" нашри.

Янгиликлар лентаси
0