17:31 18 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон ҳаво йўллари аэропорти

Хоҳловчилар топилмади: Тошкент-Душанбе рейси бекор қилинди

© Flickr/ t_y_l
Янгиликлар
Ҳавола олиш
96401

Тошкент - Душанбе рейси керакли миқдорда йўловчиларни йиға олмагани учун бекор қилинди

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Тошкент-Душанбе рейси 4 апрел куни амалга оширилиши кутилаётган эди. Аммо рейс керакли миқдорда йўловчилар тўпланмагани учун бекор қилинди, деб хабар берди РИА Новости.

Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" компанияси вакили хабар қилган.

"4 апрел кунига режалаштирилган рейс бекор қилинди, бунга йўловчилар етишмаслиги сабаб бўлди", — деб айтган нашрга компания ходими.

Рейс қачон амалга оширилиши ҳозирча ноаниқ қолмоқда.

Сал олдин Ўзбекистон ҳаво йўллари Душанбеда ваколатхона очгани ҳақида хабар қилган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон орасида авиақатном 1992 йилда Тожикистонда содир бўлган фуқаро уруши туфайли тўхтатиб қўйилган эди.

Асосий мавзулар