Мирзиёев қарорига асосан ҳар бир ветеранга 2 млн сўмдан пул мукофоти топширилади

Oбуна бўлиш
1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси президенти номидан 2 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди, деб хабар қилди "Уз24" нашри.

Ўзбекистонда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни тадбирлари "Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик" ҳамда "Аждодларни хотиралаш – муқаддас қадрият" шиорлари остида юқори савияда ўтказилади, дейилган хабарда.

Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши натижалари ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Путин: кимда-ким Иккинчи жаҳон уруши натижалари қайта кўриб чиқишни истаса - марҳамат!
Нашр хабарига кўра, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси президенти номидан  2 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.

Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик ва  идоралар,  ташкилот ва ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилиб, ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва кўнглини кўтариш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифи ташкиллаштирилади.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирлари ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги  Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида 2017 йил 9 май соат 21.00 да байрам салютини ташкил қилиши айтилган.

Янгиликлар лентаси
0