Фарғонада ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний "хужра" аниқланди

© AP Photo / Pavel RahmanУчитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников
Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриштирув давомида мазкур шахс томонидан қонунга хилоф равишда ташкил этилган "хужрада" Республикамизнинг Тошкент шаҳри, Тошкент, Жиззах, Андижон вилоятларида хамда вилоятнинг Олтиариқ, Боғдод, Бувайда, Учкўприк ва Фурқат туманларида яшовчи, турли ёшдаги жами 21 нафар ўсмир ва вояга етмаганлар диний таълим олаётганликлари аниқланди

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Бувайда тумани ички ишлар бўлими хамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида Бувайда тумани Оққўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро Низомов махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан (хусусий тартибда) сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

INTERPOL логотипи - Sputnik Ўзбекистон
Интерпол қидираётган ўзбекистонлик ўта хавфли рецидивист Петербургда қўлга олинди
"Суриштирув давомида мазкур шахс томонидан қонунга хилоф равишда ташкил этилган "хужрада" Республикамизнинг Тошкент шаҳри, Тошкент, Жиззах, Андижон вилоятларида хамда вилоятимизнинг Олтиариқ, Боғдод, Бувайда, Учкўприк ва Фурқат туманларида яшовчи, турли ёшдаги жами 21 нафар ўсмир ва вояга етмаганлар диний таълим олаётганликлари аниқланди", — дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан мазкур ушбу шахснинг яшаш хонадонидан 50 дона турли араб ёзувидаги диний китоблар, 14 дона дафтарлар, 11 дона радиоприёмниклар, 6 дона лавҳлар, 4 дона сим карталар, 2 дона дисклар,  1 дона флешкарта, 1 дона чип келгусида тадқиқот ўтказиш учун далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0