03:45 14 Декабр 2017
Эфир
Ўзбекистан-Белоруссия IT

АКТ вазирлиги ва Беларус Юқори технологиялар парки ўртасида англашув меморандуми имзоланди

© Мининфоком
Янгиликлар
Ҳавола олиш
43 0 0

Ҳамкорликдан мақсад янги ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик муносабатларини кенгайтиришдир

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 18-19 апрел кунлари Беларусия Республикасининг Минск шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдустлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги алоқа бошқаруви раҳбарлари Кенгашининг 52-мажлиси ҳамда МДҲ давлатларида ахборотлаштиришни мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 23-йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Беларусия Республикасидаги ташрифи мобайнида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Беларусиянинг Юқори технологиялар паркининг Таълимий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Беларусия Республикасининг Юқори технологиялар парки ўртасида англашув меморандуми имзоланган.

Томонлар янги ва юқори технологиялар соҳасида, жумладан дастурий таъминот ҳамда ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари парклари фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш, шунингдек АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иккала томон учун манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олганлар.

Мазкур йиғилишда Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик ташкилотиниг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутасаддиларидан иборат делегация билан бирга, Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистоннинг вакиллари ҳамда кузатувчи сифатида Латвия Республикаси, "Интерспутник" халқаро ташкилоти вакиллари, бошқа халқаро муассасалар, алоқа операторлари ва ўқув муассасалари мутахассислари иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида "Ўзбектелеком" АК, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети вакиллари ҳам бор.

Йиғилишда Шерзод Шерматов иштирокчилар диққатини Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш ҳамда "электрон ҳукумат"ни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга бағишланган тақдимотга қаратган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Асосий мавзулар