Телевизор харид қилаётганда DVB-T2 стандарти қўллаб-қувватланишига эътибор беринг

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишПлазмали телевизор
Плазмали телевизор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистонда рақамли телевидениенинг ДВБ-Т2 стандарти кенг жорий қилинмоқда. Энди аналог телеузатиш стандарти ўтмишда қолди. Шу сабабли, телевизор харид қилиш истагидаги фойдаланувчилар харид чоғида телевизорда ДВБ-Т2 стандартини қўллаб-қувватлаш функциясининг мавжудлигига албатта эътибор қилишлари керак

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телетомошабинларга телевизор харид қилаётганда унинг ДВБ-Т2 стандартини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишни тавсия қилмоқда.

Человек смотрит телевизор - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон аналог телевидениедан буткул воз кечади
Рақамли телевидениенинг муҳим афзаллиги — бу тасвир билан боғлиқ. Тасвирнинг рақамли технологияда қайта ишланиши унинг сифатли олиб узатилишига хизмат қилади. Илгариги авлод телевизорлари тасвирни жуда кам ҳолатларда аъло даражада кўрсатарди, экрандаги тасвирлар жимирлаб, турли ташқи таъсирлар кузатилган, тасвир тез-тез йўқолиб қоларди. Янги шаклдаги телевидениеда эса ташқи таъсирлар сезиларли даражада камайиб, тасвирнинг равшанлигига эришилган.

Бугун иккита миллий каналлар HD сиғимли юқори аниқликдаги форматда олиб узатилмоқда. Улардан бири тахминан бир ойлар аввал эфир юзини кўрган нодавлат канал. Шунингдек, бошқа телеканаллар ҳам босқичма-босқич равишда эфирларини HD сиғимли узатиш тизимига ўтишмоқда. Мазкур жараёнга ўтиш ва HD контентни узатиш фақатгина телеканалларнинг моддий-техник базасининг таъминланганлигига боғлиқ эмас. Шунингдек, бунинг учун зарур частота диапазонларини янги HD каналларга бўшатиб бериш учун аналог телеузатишни ҳам босқичма-босқич тугатиш керак бўлади.

Ўзбекистонда рақамли телевизион узатишга ўтилаётгани янги – давлат ва нодавлат телеканаллар сонининг ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Хусусан, сўнгги 5 йилда мамлакатда 8 та давлат ва 5 та хусусий телеканаллар ишга тушган.

Рақамли телеузатиш технологиясининг афзаллиги овознинг юқори аниқликда жаранг сочиши билан ҳам аҳамиятлидир. Янги стандартда стерео овоз ва овозни 5.1 форматида олиб узатилиши телевизион дастурларда кузатилган шовқин ва шивиллаш каби ҳолатларни бартараф қилади. Бугунги телевизорларга 5 тагача одатий ҳамда бир дона паст частотали овоз узатгичларни улаб, "уй кинотеатри" деб аталадиган технологик қулай шароитни яратиш мумкин.

Бугун аксарият замонавий телевизорлар, жумладан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган телевизорларда ҳам ДВБ-Т2 стандартини қўллаб-қувватлайдиган ички рақамли тюнер мавжуд. Унга қўшимча равишда оддий антенна ҳам сотиб олишга тўғри келади. Аммо, бугун бозорларда мазкур тюнерга эга бўлмаган телевизорлар ҳам сотилмоқда.

Тошкентдаги телеминора - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли журналист Бобур Алихонов МТРК раисига ўринбосар этиб тайинланди
Ўзбекистонда рақамли телевидениега ўтишга оид статистика хусусида қисқача. 2017 йилнинг И чорак якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш даражаси 95 фоизга етказилган. Мазкур кўрсаткичга мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 369 та рақамли телевидение узаткичларининг ўрнатилиши ҳисобига эришилган.

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатда рақамли телеузатишни ривожлантириш бўйича алоҳида вазифалар юкланган бўлиб, йил охирига қадар Ўзбекистондаги йирик шаҳар ҳамда туман марказларига яна 25 та юқори қувватли, шунингдек олис ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида 293 та кам қувватли рақамли телевизион сигналлар узатувчи қурилмалар ўрнатиш режалаштирилган.

Натижада, жорий йилда юртимиз аҳолиси 100 % рақамли телеканалларни кўриш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0