Самарқанднинг Жомбой туманида фирибгарлик жинояти ошган

© СтрингерЎзбекистон милиция ходимлари машинаси
Ўзбекистон милиция ходимлари машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича Самарқанд вилояти ҳудудий комиссияси 10 кун давомида Жомбой туманида ИИБ фаолиятини ўрганди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Cамарқанд вилояти Жомбой туманида 2017 йилнинг ўтган уч ойи давомида 58 та жиноят содир этилган бўлиб, жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 тага камайган. Бироқ жиноятларнинг фирибгарлик, гиёҳвандлик, одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ турлари ошган.

Мирзиёев Бухоро вилояти ИИББ бошлиғини ишдан олди
Бу ҳақда 17 апрель куни халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида хабар қилинган, деб ёзди "Зарафшон" нашри.

Таъкидланишича, тумандаги маҳаллаларнинг 18 тасида жиноятлар содир этилган.

Айрим профилактика инспекторларининг малакасизлиги, ўзининг билим ва кўникмаларини ҳамда амалий тажрибасини оширишга истаги ва интилиши йўқлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида давлат ва нодавлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик қилмаганлиги, шунингдек, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланган.

Туманни ўрганиш жараёнида 329 та шаръий никоҳда бўлган оилалар аниқланган ва бу оилаларнинг қонуний никоҳдан ўтиши ҳамда фарзандларини туғилганлик гувоҳномалари билан тўлиқ таъминлашга эришилган.

Қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарлар тушунтириш беришган.

Янгиликлар лентаси
0