19:38 30 Апрел 2017
Эфир
Домла зачёткага баҳо қўймоқда

Олий ўқув юрти ўқитувчиларига устама ҳақ тўланади

Sputnik / Виталий Аньков
Янгиликлар
Ҳавола олиш
20120

Устама ҳақ олий ўқув юртлари педагог ходимларига уларнинг касб маҳорати, фаолиятидаги юқори натижадорлик ва тарбиявий соҳадаги самарали иштирокини инобатга олиб тўланади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим муассасалари педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тизимни жиддий такомиллаштириш ва бу борада моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга эҳтиёж сезилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълим вазирлигига уч ой муддатда илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, олий ўқув юртлари педагог ходимларига уларнинг касб маҳорати, фаолиятидаги юқори натижадорлик ва тарбиявий соҳадаги самарали иштирокини инобатга олиб, устама ҳақ тўлашни белгилаш тизими бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифасини топширди.

Асосий мавзулар