12:06 24 Июн 2017
Эфир
Термиз шаҳри, архив сурат

Термизда Тошкентдаги иккита университет филиаллари ташкил қилинади

© Behruz Karimov
Янгиликлар
Ҳавола олиш
29520

Ўзбекистон президенти олий таълим тизими бўйича янги қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиалларини ташкил қилинади, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг 20 апрел куни эълон қилинган "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида айтиб ўтилган.

"Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиалларини ташкил қилинсин..
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини тўлиқ ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибини бутлаш, зарур моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини шакллантиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин", — дейилган қарор матнида.

Ҳужжатда, шунингдек, Наманган муҳандислик-педагогика институтини Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантириш ва унинг ихтисослашувини ўзгартирилиши айтилган.

Мирзиёев имзолаган ушбу қарор Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишига қаратилган.

Асосий мавзулар