06:48 28 Июн 2017
Эфир
Чегарачилар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси участкаларида қўшма дала текширувлари олиб борилди

Погранслужба КНБ Казахстана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
18501

Илгарироқ Ўзбекистон ўз тасарруфида бўлган 21 объектни Қирғизистон юрисдикциясига топширгани ҳақида хабар берган эдик

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. 2017-йилнинг 10-20-апрел кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида қўшма дала текширувлари ва топографик ер тузиш ишлари олиб борилди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, музокаралар якуни бўйича учрашув баёноти имзоланган.

Учрашув анъанавий дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтгани қайд қилинмоқда.

Асосий мавзулар