Ўзбекистонда 2227 та яхши сайтлар маъқулланди

© Sputnik / СтрингерМирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тавсия этилувчи сайтлар реестрини доимий равишда тўлдириб бориш ишлари давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Бугунги кунда мазкур реестрга 2227 та сайтлар киритилган. Улар нафақат каталог йўналишлари бўйича қисмларга ажратилган, балки тегишли тавсифлар билан тўлдирилган бўлиб, бу фойдали маълумотни қидириб топиш билан бирга сайтда ишлашда қулайликлар яратади.

Компьютер хавфсизлиги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қиладиган янги қонун ишлаб чиқилмоқда
Рўйхатга сайтлар ZiyoNET жамоат ахборот таълим тармоғи ходимлари томонидан киритилади. Шу билан бирга, ҳар бир тармоғ фойдаланувчисида бошқаларга ҳам қизиқарли ва фойдали сайтларни тавсия этиш имконияти мавжуд.

Бу порталдаги "Сайтни тавсия этиш" тугмаси орқали амалга оширса бўлади. Ушбу тавсиялар ZiyoNET модератори томонидан тасдиғидан сўнг сайтлар рўйхатида жой олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда интернет тармоқда болаларни зарарли маълумотлардан чегаралаш махсус тариф режалар жорий қилинган. Бунда интернет тармоғига киришда ўзига хос "оқ рўйхат" сифатида ZiyoNET томонидан тавсия этилган рўйхат орқали йўлга қўйилди.

Рўйхат ўз ичига ёшлар таълим олиш учун илм-таълим, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги ресурслар миллий ҳамда ҳорижий қисмлари киритилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0