05:44 22 Сентябр 2017
Эфир
Сейсмограф

Тошкентда такрорий зилзила қайд этилди

© Flickr/ Ray Bouknight
Янгиликлар
Ҳавола олиш
342 0 0

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 2 балл, Андижонда 2 балл, Наманганда 2 балл, Тошкентда 2 баллга яқин бўлган

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. "Тошкент" сейсмостанцияси томонидан берган маълумотига кўра, 4 май куни соат 16:10 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида такрорий (афтершок) зилзила қайд этилган. Бу ҳақда "Уз24.уз" хабар берди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 260 км узоқликда Тожикистон ҳудудига тўғри келади.

Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 5,2 ни ташкил этди.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 2 балл, Андижонда 2 балл, Наманганда 2 балл, Тошкентда 2 баллга яқин бўлган.

Зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар