Эҳтиёт бўлинг қайноқ сув: Тошкентда иситиш тизими текширилади

© Бахтиёр МУСТАНОВСамаркандские теплотрассы
Самаркандские теплотрассы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тошиссиққуввати" пойтахт аҳолисини шаҳар исситиш тизимини режали текширувдан ўтказиш вақти қувурлар ёрилиб кетиш хавфи ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида келгуси исситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, 12-19 май кунлари шаҳар иситиш тармоқлари режали текширувдан ўтказилади. 

"Тошиссиққуввати" корхонаси хабар беришига кўра, текширув давомида иссиқ сув қувурларининг ёрилиб кетиши ва қайноқ сув автомобил ва пиёдалар йўлларига отилиб чиқиши эҳтимоли мавжуд. Ушбу муносабат билан, муассаса ҳайдовчи ва пиёдалардан, шунингдек маъмурий бинолар ичида бўлган фуқаролардан эҳтиёт бўлишни сўрайди.

Текширувлар қуйидаги жадвалга кўра амалга оширилади:

12 май куни — ТЦ-5. Чилонзор: 11-12- квартал, 11-12, Г9 А, 16-20А, 24-26, Ц, 20А, Домбробод массиви, Фарход, Чопонота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Қизиробод, Катта Хирмонтепа, Ширин, М. Шайхзода кўчалари.

16 май куни ТЦ-9. Чилонзор: 9, Г9А, 10, 13-15, 15А, 21-25, 30, 31 кварталлар, Шарқ, Ал-Хорезмий — 1, 2, Бешқайроғоч, Гулистон, Изза массивлари, Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта халқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик халқа йўли, Бешқайроғоч, Тўқимачи, Нашриёт, Ю.Саккоки, Фозилтепа, Фарход кўчалари, Ўрикзор бозори ҳудуди.

17 май куни — ТЦ-1. Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Мухаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, 1-чи Оққўрғон тор кўчаси, Осиё, Навнихол, Буз, Сайрам 6-чи тор кўчаси, Чуст, Мираимова, Катта Дорхон, Геология, И. Муминов, Ниёзбек йўли, Кичик халқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Навнихол, Зиёлилар, Мирзоколон Исмоилий, Боғишамол, Паркент, Тамарахоним тор кўчаси, Ташсельмаш, Мавлоно Риёзий, Хамид Олимджон майдони массивлари.

17 май куни ТошТЭЦ (М-5). Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навой, Бобур, Глинки, Афросиёб, Ш.Рашидова, Ойбек, Я. Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Маҳтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, С. Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Эльбек, Кичик халка йўли, Шахрисабз, Т. Шевченко, Нукус, Кичик Бешағоч, Фидокор, А.Коҳҳор, Моштабиб, Миробод кўчалари, Ц-1, 2, 4, 5, 7 массивлари.

"Тошиссиққуввати" ушбу ноқулайликлар учун аҳолдан узр сўрайди. Шунингдек, корхона иссиқлик тармоқларида мавжуд бўлган носозликлар ҳақида 215-72-73 телефон рақами орқали хабар қилишни илтимос қилади. 

Янгиликлар лентаси
0