Мирзиёевнинг Ўзбекистон келажагига бағишланган китоби тарғиботи ўтказилмоқда

© Подробно.UZШавкат Мирзиёевнинг илк китоби
Шавкат Мирзиёевнинг илк китоби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятидаги таълим муассасалари, маҳаллаларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли китобини ўрганишга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг китобини ўрганишга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат МИрзиёев китоби - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг президентликдаги илк китоби нашр этилди
"Самарқанд вилоятидаги таълим муассасалари, маҳаллаларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли китобини ўрганишга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият тарғибот маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирларда китобда илгари сурилган ғоялар, давлат ва жамият ҳаётини янгилаш билан боғлиқ вазифалар ҳақида ҳаётий мисоллар асосида сўз юритилмоқда.

Нарпай туманидаги Оқтош тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида ташкил этилган учрашувда ҳудуддаги маҳаллалар вакиллари, ўқитувчи ва ўқувчилар қатнашди.

Таниқли адиблар, маданият ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистонда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, шаҳар ва қишлоқларимиздаги бунёдкорлик жараёнлари, ёшлар, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Бу борада президент китобида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон! китоби тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
"Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!" китоби тақдимоти бўлиб ўтди
"Президентимизнинг вилоятлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни билан танишуви чоғида халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини тадбиркорликка ўргатиш ва шу орқали турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди шоира Зулфия Мўминова. — Ҳар бир ҳудудни ривожлантириш бўйича бир неча йиллик дастурлар тузилмоқда. Буларнинг барчаси Президентимиз китобида баён этилган вазифа ва мақсадларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганидан далолатдир. Давлатимиз раҳбарининг одамларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш инсонийликнинг бош мезонидир, деган сўзлари бугун барча раҳбарларнинг шиорига айланган".

Учрашувда маҳалла оқсоқоллари, зиёлилар сўзга чиқиб, аҳолининг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланиши натижасида бугун қишлоқларда шахсий ёрдамчи хўжаликларда паррандачилик, чорвачилик изчил йўлга қўйилаётгани, одамлар ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, даромад қилаётганини таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0