Бобур номидаги экопарк ёхуд шошилиб қилинган иш ҳақида бир чимдим

© Sputnik / Хулькар ИбрагимоваТошкентдаги Бобур номли экопарк
Тошкентдаги Бобур номли экопарк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида куни кеча Бобур номидаги экопарк очилиш маросими бўлиб ўтди, аммо ободончилик ишлари ҳамон давом этмоқда. Тадбирда бўлган Sputnik Ўзбекистон мухбири пойтахт аҳолисининг бу борада фикрларига қизиқиб кўрди

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Тошкентдаги эски ҳайвонот боғи ҳудудида Бобур номидаги янги марказий эко боғ очилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

© Хулькар ИбрагимоваВ Ташкенте открылся Экопарк имени Бабура
В Ташкенте открылся Экопарк имени Бабура - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте открылся Экопарк имени Бабура

Айтиш жоизки, Тошкент аҳолининг аксарияти собиқ ҳайвонот боғи тўсиқларини анча вақтдан буён безаб, "олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишларини" бекитиб турган билбордларда акс этган бу ғаройиб дизайнли паркнинг очилишини анча вақтдан буён интиқлик билан кутиб келаётган эди.

Аввалига парк Наврўзга яқин, март ойларида очилади, дея ваъда қилинган эди. Аммо қурилиш ишлари чўзилиб кетди. Ўтган ҳафта охирларида парк 10 июнь куни очилиши тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Табиийки, одамлар яна ғаройиб бир воқеа содир бўлишини кута бошладилар.

© Хулькар ИбрагимоваВсе работы по созданию экопарка будут закончены лишь в сентябре
Все работы по созданию экопарка будут закончены лишь в сентябре - Sputnik Ўзбекистон
Все работы по созданию экопарка будут закончены лишь в сентябре

"Мен бу ҳақда Фейсбукда ўқиб қолдим ва ўша заҳотиёқ паркнинг очилиш маросимига бораман, дея қарор қабул қилган эдим. Шу ерга яқин жойда яшаймиз, фарзандим билан ҳар куни сайрга чиққанимда парк гўзаллигидан қачон баҳраманд бўлар эканмиз, дея кутиб келаётгандим. Аммо деразамиздан қурилиш ишлари ҳали охирига етказилмагани кўриниб турарди. Бугун бу ерга келиб, очиғи бир оз ҳафсалам пир бўлди. Соя-салқин жойлар деярли йўқ, ваъда қилинган майдончалар ҳам, қолаверса, оилавий кафелардан ҳам дарак йўқ", — дея фикр билдирди Тошкентда истиқомат қилувчи Гўзал.

© Хулькар ИбрагимоваДля детей здесь создана небольшая деревянная экоплощадка
Для детей здесь создана небольшая деревянная экоплощадка - Sputnik Ўзбекистон
Для детей здесь создана небольшая деревянная экоплощадка

Паркни лойиҳалаштириш билан шуғулланган Design House компанияси вакили эса Спутник Ўзбекистон мухбирига экопаркда олиб борилаётган барча ишлар тўлиқ фақат сентябр охирларига келиб тугалланишини маълум қилди.

Тошкентликлар янги очилган паркда салқин жойлар ёхуд оилавий ҳордиқ чиқарса бўладиган ҳудудларни топа олмаганликлари камдайин, лойиҳа муаллифлари томонидан ваъда қилинган экопаркнинг барчага манзур келадиган, энг қизиқарли жойларидан бири — никоҳлар қайд этиладиган, болалар туғилган кунларини нишонласа бўладиган — Муҳаббат оролини ҳам топа олмадилар.

© Хулькар ИбрагимоваЭкопарк раскинулся на территории в 12 га
Экопарк раскинулся на территории в 12 га - Sputnik Ўзбекистон
Экопарк раскинулся на территории в 12 га

Орол — очилиш маросими куни саҳна сифатида хизмат кўрсатди. Парк очилиши маросими шарафига бу ерда эстрада юлдузлари чиқиш қилдилар.

Экопарк майдони 12 гектарга чўзилган. Бу ерда югуриш йўлакчалари, велойўлакчалар, мини футбол учун майдончалар, пляж волейболи, тренажерлар ҳамда 2та теннис корти мавжуд.

Спорт майдончалари қаршисида кийим алмаштириш ва душ қабул қилиш хоналари жойлашган. Болалар учун ҳам ўйин майдончалари бор, бироқ аттракционлар ўрнатилмаган.

Боғ ҳудудига кириладиган ҳар икки дарвоза (турар-жой мавзеси ва Махтумқули кўчаси) томонда автотураргоҳлар барпо этилган. Қурилиш ишларида экологик материаллар ва габион — тош билан тўлдирилган тўрлардан фойдаланилган.

Тошкентда янги боғ қурилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда эски ҳайвонот боғи ўрнида янги истироҳат боғи очилади
Боғдаги эски фаввора реконструкция қилинган.

Экопарк очилиши маросими муносабати билан 100 кг гуручдан ош дамланди ва барча хоҳловчиларга бепул тарқатилди. Маҳаллий брендлардан бири эса бепул ичимликлар тарқатди.

Парк очилиш маросимида Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва Мирзо-Улуғбек тумани ҳокими Шерзод Кудбиевлар иштирок этишди

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0