22:22 23 Октябр 2017
Эфир
Абдусалом Азизов – Ўзбекистон ИИВ раҳбари

Генерал-майор Азизов Ўзбекистонда Хитой яратган хавфсиз шаҳар тизими жорий этилишини айтди

Пресс-клуб
Янгиликлар
Ҳавола олиш
173731

Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон шу пайтгача Россия ҳамда Хитойнинг бошқа компаниялари мутахассислари билан ҳамкорлик қилган. Аммо айни кунда айнан Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси мутахассисларининг ишланмалари маъқул кўриляпти

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида мамлакатда "Хавфсиз шаҳар" тизимини жорий этишнинг келгуси истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов "Хавфсиз шаҳар" тизимини жорий этишга тааллуқли ишларни батафсил мумокама қилиш учун Ўзбекистонга келган Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси ("CASIC") делегацияси билан музокара олиб борган. Вазир Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифи чоғида у ердаги аэрокосмик илмий-саноат корпорациясида бўлиб, "Хавфсиз шаҳар" тизимининг тақдимот маросими билан қизиқиб қолгани ҳақида эслатиб ўтган.

Вазирлик матбуот-хизмати Ўзбекистон Республикаси ИИВ, хусусан, ИИВ ҳузуридаги республика "Қўриқлаш" бирлашмаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ мутахассислари "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастур комплексини татбиқ этиш борасида муайян тажрибага эгалигини таъкидлаб ўтган.

"Ҳали бу йўналишда кўп иш қилинди деб бўлмайди, аммо энг асосийси, пойтахтимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жамоат хавфсизлиги даражасини ошириш йўлида дастлабки қадамлар қўйилди", — деган Азизов.

Қайд этилишича, ушбу йўналишда вазирлик тизими мутахассислари юқори технологиялар ишлаб чиқарувчи Россия Федерацияси ҳамда Хитойнинг бошқа компаниялари мутахассислари билан ҳам ҳамкорлик қилишган. Лекин бугунги кунда айнан Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси мутахассисларининг ишланмалари маъқул кўриляпти.

Генерал-майор Азизов шу сабабли мазкур корпорация делегацияси Ўзбекистонга айни вақтида ташриф буюрганини таъкидлади.

Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси Бош директори ўринбосари, делегация раҳбари Сун Синь ўз навбатида корпорациянинг фаолияти, ишланмалари ва маҳсулотлари қайси соҳаларда, шу жумладан, давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муваффақиятли қўлланилаётгани ҳақида гапириб берди.

У Ўзбекистон ИИВ раҳбарини Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси ходимлари республика ИИВ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигига билдирди.

Учрашув чоғида томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг баъзи жиҳатларини муҳокама қилишди. Ушбу ишларнинг натижалари жамоат хавфсизлиги ҳамда пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар