Абитуриентлар шу пайтгача энг кўп ҳужжат топширган ОТМлар учлиги

© СтрингерЎзбекистонда олий таълим масканига ҳужжат топшириш
Ўзбекистонда олий таълим масканига ҳужжат топшириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рўйхатнинг етакчи ўрнини Андижон давлат университети эгаллаб турибди

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Давлат тест маркази сайтида олий таълим муассасаларига 2017 йилги қабул ҳақида маълумотлар жадвали пайдо бўлди.

Жадвалда ОТМ номи, белгиланган квоталар ҳамда шу кунгача ҳужжат топширган абитуриентлар сони ва ҳар битта ўрин учун нечта абитуриент тўғри келиши кўрсатилган.

Абитуриент - Sputnik Ўзбекистон
"Қабул - 2017": ўзгариш ва янгиликлар
Шу вақгача рўйхатнинг етакчи ўрнини Андижон давлат университети эгаллаб турибди.

Андижон давлат университети қабул комиссиясига 419 абитуриент ўз ҳужжатини топширган.

Иккинчи ўринда Гулистон давлат университети бормоқда — абитуриентлар сони 409 нафар.

368 нафар абитуриенти билан Қарши университети абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган ОТМлар учлигини якунлаган.

Ўзбекистон миллий университети, Миллий рақс ва хореография олий мактаби, Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг Урганч филиали, Термиз давлат университети, Фарғона политехника институти ва бошқа ОТМларга эса ҳали бирорта ҳужжат топширилмаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0