22:33 21 Ноябр 2017
Эфир
ЎФФ президенти Мираброр Усманов

Мирзиёев сенатор Мираброр Усмановни "Дўстлик" ордени билан мукофотлади

© Федерация футбола Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
51111

Шавкат Мирзиёев давлат бошқаруви органлари ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳаларида фидокорона хизмат кўрсатган раҳбарларни орденлар билан тақдирлади

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти расмий сайтида Мираброр Усмановни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Мираброр Зуфарович Усманов давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, ибратли ижтимоий фаолияти билан Ватан мустақиллигини, унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан  "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

Шунингдек, президент томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қудратулла Мирсагатович Рафиков "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланган.

Қудратулла Рафиковга ушбу орден мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги фаол иштироки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишига қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан топширилган.

Асосий мавзулар