ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзбекистонлик сенатор, сиёсат ва спорт арбоби Мираброр Усмановни 70 йиллик юбилейи муносабати билан табрик йўллади.
"Сизни таваллуд кунингиз билан табриклайман. Ушбу ажойиб кунда Сизга омад, бахт ва муваффақиятлар тилайман. Умид қиламанки, сиз ушбу кунни оилангиз ва дўстларингиз даврасида ўтказасиз", — деб ёзган ўз мактубида ФИФА президенти Жанни Инфантино.
"Таваллуд айёмингиз билан! Сизга чуқур эҳтиром билдирган ҳолда ўзимнинг энг самимий тилакларимни йўлламоқчиман, мамлакатингиздаги ва минтақамиздаги футбол ривожига қўшган улкан ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, бизнинг ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам One Asia, One Goal шиори остида давом этаверади. Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар тилайман" —, деб ёзган ўз мактубида ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.