Андижонда авторейдлар натижасида 1,5 мингдан зиёд маст хайдовчилар қўлга тушди

© AP PhotoМилиция патрул машинаси
Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижонда йўл транспорт ходисаларини олдини олиш ва транспорт воситаларини бошқаришда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этишларини аниқлаш мақсадида авторейдлар ўтказилиб келинмоқда

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Андижонда авторейдлар натижасида 1786 та маст хайдовчилар қўлга тушди, деб хабар қилди Андижон ИИВ матбуогт-хизмати.

Изъятие марихуаны - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда 21 кило марихуана сотган "боғбон" қўлга олинди
Хабарда айтилишича, андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари томонидан йўл транспорт ходисаларини олдини олиш ва транспорт воситаларини бошқаришда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этишларини аниқлаш мақсадида авторейдлар ўтказилиб келинмоқда.

"Соҳа ҳодимлари томонидан ўтган 6 ойи давомида ўтказилган авторейдлар натижасида 1786 нафар шахс транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги, 7639 нафар шахс транспорт воситасини белгиланган тезлик меъёрларини ошириб бошқарганлиги, 1250 нафар шахс светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига риоя қилмасдан ҳаракатланганлиги, 30973 нафар шахс хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатланганлиги холатлари аниқланиб, қоидабузар хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди", — дейилган хабарда.

Шунингдек, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Патрул-пост хизмати батальёнининг пиёда ва автопатрул йўналишларида хизмат олиб бораётган ходимлари томонидан фуқароларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ўткир кесувчи буюмларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш борасида тадбирлар олиб борилаётгани ҳақида хабар қилган.

"Ўтказилган тадбир давомида тунги вақтларда бемақсад юрган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш мақсадида ИИБ биноларига олиб келинмоқда ва улардан фуқароларнинг соғлиғига амалда зарар етказиши мумкин бўлган 100 дан ортиқ ўткир кесувчи буюмлар аниқланиб, уларни зарарсизлантириш чоралари кўрилди", — дейилади хабарда.

Тадбирлар давомида Андижон шаҳар Бухоро кўчасида Андижон шаҳарда яшовчи 1962 йилда тугъилган А.Кни шахсини аниқлаш мақсадида текширилганда ёнидан кастет чиқиб ИИБ ихтиёрига олинган. Шунингдек, Андижон шаҳар Янги бозор Дехқон бозори ҳудудида Улуғнор туманида яшовчи 1970 йилда туғилган О.Анинг шахсини аниқлаш мақсадида таянч пунктга олиб кирилиб, кўздан кечирилганида ҳамёнидан ўткир тиғли пичоқ чиққанлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0