Ўзбекистон президенти янги кўкрак нишонини таъсис этди

© Правительственный портал Республики УзбекистанНагрудной знак "Маҳалла ифтихори"
Нагрудной знак Маҳалла ифтихори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарори билан "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони таъсис этилди, деб хабар берилди Ўзбекистон Ҳукумати порталида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев депутатларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни буюрди
"Кўкрак нишони билан жамиятда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланади", — дейилган ҳужжат матнида.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 1 май санасига қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) тақдим этилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: маҳалла раиси ким нима билан машғул - ҳаммасини билиши лозим
Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакат санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Янгиликлар лентаси
0