16:07 20 Сентябр 2017
Эфир
Ўзбекистон ИИВдаги халқаро учрашув

Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати
Янгиликлар
Ҳавола олиш
190 0 0

Ўзбекистон ва Қозоғистон ИВВ вакиллари учрашувида терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний миграциянинг турли кўринишларига, шунингдек одам савдосига қарши курашишда икки давлат ички ишлар органларининг ҳамкорлик вазифалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов 15 июль куни Тошкент шаҳридаги "Туркистон" меҳмонхона мажмуида Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полиция генерал-лейтенанти Марат Демеуов билан учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

"Ушбу ташриф яқинда бўлиб ўтган МДҲ аъзо давлатлари ички ишлар вазирларининг Кенгаш йиғилишида, Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг келажакда икки томонлама ҳамкорлик бўйича бир қатор масалаларни, жумладан томонларни қизиқтирган ҳудудий муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўзаро суҳбатининг мантиқий давомидир", — дейилади хабарда.

Раҳбарлар терроризм, сепаратизм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва ноқонуний миграциянинг турли кўринишларига, шунингдек одам савдосига қарши курашишда икки давлат ички ишлар органларининг ҳамкорлик вазифалари мавзуларида суҳбатлашиб, ушбу йўналишда иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр билдирганлар.

Ташриф кунининг иккинчи яримида Қозоғистон делегацияси аъзолари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовар жойлари билан танишдилар, деб қайд этилган хабарда.

Асосий мавзулар