UZMOBILE Ўзбекистон ёшлари учун ҳамёнбоп тариф ва янги тармоқ хизматини тақдим этмоқда

© Foto : axelle bУяли алоқа телефони
Уяли алоқа телефони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташаббус ташкилотчилари фойдаланувчиларни ёшлар учун қизиқарли ва фойдали ресурсларни таклиф этишга ҳамда ўзларининг шу йўсиндаги ахборот-билим ресурсларини яратишга чорлайди. Бунинг учун портали доирасида ўз веб-сайтини мутлақо бепул яратиш имконияти берилади

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган, ахборот таълим тармоғи ресурсларига уланиш имконини берувчи янги "ZiyoNET" хизматини тақдим этмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Пользователь читает новости на портале Sputnik Литва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энг фаол интернет фойдаланувчилари кимлар?
"Интернет-технологияларининг улкан қулайликлари бўлишига қарамай, интернет тармоғида аксар ёшлар турли хавфларга, ёд ғоялар, зўравонлик, экстремизм ва бошқа салбий тарғибот таъсирига тушиб қолишади.

Ўз фарзандларини ҳимоя қилмоқчи бўлган ота-оналар эса аксарият ҳолларда фарзандларига интернетга уланишни таъқиқлаб қўйишади. Бу эса, болани глобал тармоқнинг фойдали томонлари – таълимий, маърифий ресурслар, электрон кутубхоналар имкониятларидан фойдаланишига тўсиқ бўлади. Шунингдек, тармоқ орқали ўз иқтидорини намойиш этиш, ўзини қизиқтирган мавзуларда тажриба ортириш ва алмашиш, мамлакат ва хорижда содир бўлаётган сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш имкониятидан ҳам маҳрум бўлади", — дейилган хабарда.

Шунингдек, интернетнинг фойдали жиҳатларини ва мавжуд хатарларни тушунувчи ота-оналар ҳам борлиги қўшимча қилинган.

"Бундай тоифа фойдаланувчилар одатда турли "қора рўйхат"га тушган ресурсларни таъқиқлаш имконини берувчи "ота-она назорати" тизимларидан фойдаланишади. Бироқ бу усул ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Биринчидан, бир кунни ўзида интернетда минглаб зарарли сайтлар пайдо бўлади, тизим бу ресурсларнинг ҳаммасини тўсиб қолишига кафолат йўқ. Иккинчидан, ҳозирги болалар технологияларни ҳатто ота-оналаридан ҳам яхши тушунишади ва улар белгиланган чекловни четлаб ўтишлари мумкин".

Ўсиб келаётган авлод учун интернетда хавфсиз муҳитни яратиш, таълимий, маърифий ва бошқа фойдали сайтларга боғланиш имконини бериш, уларнинг онги ва соғлиғига зарар келтирувчи ахборотлар таъсиридан самарали ҳимоя қилиш, шунингдек, ривожланган давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, UZMOBILE миллий алоқа оператори махсус тариф режалари серияси ҳамда фойдали контентга мобил алоқа тармоғи орқали хавфсиз уланишнинг қўшимча хизматларини жорий қилди.

Мазкур хизмат ва тарифлар "ZiyoNET" имтиёзли тариф режасининг учун бир неча йиллар давомида таълим, ахборот-кутубхона ва бошқа илмий ва маданий-маърифий муассасалари учун жорий қилиб келиниши тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди.

Узбекские школьники получили 15 медалей на международной математической олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида 15та медал олишди
Мазкур тариф планлари доирасида "ZiyoNET" тармоғининг "оқ рўйхати", яъни фан-таълим, маънавий-маърифий ва ҳоказо билим олишга доир миллий ва чет эл интернет ресурсларини ўз ичига олган ягона ахборот ресурслари реестридан (ЯАРР) фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Бу тарифларни жорий этишда уларнинг ёшларбоплигидан ташқари, ҳамёнбоплигига ҳам урғу берилди.

"ZiyoNET" тариф планларига уланувчилар фақат ЯАРРга киритилган ташқи сайтлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Натижада исталган UZMOBILE абоненти миллий таълим тармоғидан смартфони воситасида имтиёзли фойдалана олади.

Айни пайтда ЯАРРга таълим, маданият, спорт, бизнес, тиббиёт, кўнгилочар йўналишлардаги қарийб 3 минг ресурс киритилган, "энг кичик ёшлилар" учун алоҳида категория мавжуд. Бу рўйхат миллий ва халқаро интернет сегменти таҳлиллари ҳамда фойдаланувчиларнинг таклифлари асосида доимий янгиланиб туради.

Динамика цен на интернет-услуги АК Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар янада туширилди
Мазкур ташаббус ташкилотчилари фойдаланувчиларни ёшлар учун қизиқарли ва фойдали ресурсларни таклиф этишга ҳамда ўзларининг шу йўсиндаги ахборот-билим ресурсларини яратишга чорлайди. Бунинг учун портали доирасида ўз веб-сайтини мутлақо бепул яратиш имконияти берилади.

Мазкур хизматнинг йўлга қўйилиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ва Давлат ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир натижасидир.

Янгиликлар лентаси
0