08:48 24 Январ 2018
Эфир
Тошкентдаги кўпқаватли уйлар

Сал кам 400 миллион сўм: Тошкент "пропискаси" нархи эълон қилинди

© Flickr/ stefan_fotos
Янгиликлар
Ҳавола олиш
377317

Ниҳоят қонунчиликка кутилган ўзгариш киритилгани хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискаси мавжуд бўлмаган шахслар ҳам уй сотиб олиш ҳамда бунинг эвазига доимий прописка олиш ҳуқуқига эга бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жумладан, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиевнинг ёзишича бунинг учун янги қурилган уйлардан баҳоси камида энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 баравари миқдорида уй сотиб олиш керак. Бу бугунги ҳисоб бўйича 374 млн. 437 минг 500 сўм бўлади.

Бундан ташқари шартноманинг 5%и миқдорида давлатга тўланадиган бож ҳам бор. Бу камида 18 млн. 721 минг сўм бўлади.

Бундан келиб чиқадики, Тошкент пропискасига кириш учун камида 393 млн. 159 минг сўм пулингиз бўлиши керак. Шунда ҳам прописка, ҳам уй сотиб оласиз.

Янги қурилган уй деганда фойдаланишга топширилганига камида 3 йил тўлмаган уй тушунилади. Пропискага кириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг уй фойдаланишга топширилганига 3 йил тўлмаганлиги ҳақидаги махсус маълумотномаси ҳам керак бўлади.

Агар мабодо кимдир янги уйлардан бирини сотиб олиб, уни 3 йил ичида бошқага сотмоқчи, алиштирмоқчи ёки ҳадя қилмоқчи бўлса, унда нотариусдан расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараварини тўлаши керак. Бу бугунги кунда 59 млн. 910 минг сўм дегани. Худди янги машинани 1 йил ичида сотиш қимматлиги каби, янги уйни 3 йил ичида сотиш ҳам қимматга тушади, деб ёзган Хушнудбек ўз саҳифасида.

Теглар:
уй, прописка, Тошкент

Асосий мавзулар