08:59 23 Сентябр 2017
Эфир
Гульнара Каримова

Яшасин Ўзбек суди: интернет фойдаланувчилари Гулнора Каримова ҳақида нима деяпти?

Sputnik / Валерий Левитин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (14)
343380

Куни кеча Ўзбекистонда Биринчи президент Ислом Каримовни хотирлаш маросими ўтказилган эди. Бугун республика Бош прокуратураси Биринчи президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова содир этган жиноятлари учун 2015 йилнинг ўзидаёқ 5 йилга озодликдан маҳрум этилганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Гулнара Каримова Исломовна номи бугун бутун дунё ОАВларини айланиб чиқади. Чунки Ўзбекистон Бош прокуратураси бугун Ўзбекистоннинг Биринчи президенти тўнғич қизи устидан жиноят ишлари бўйича расман хабар берди.

Интернет тармоғида тарқатилган бу хабарга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қандай изоҳ қолдиришмоқда?

"Тан оламан мен ўзим Фонд Форум иштирокчиси ва грант ғолиби бўлганман. Меҳр Нури жамғармаси 4 йил мобайнида менинг шартнома пулимни тўлаб келган. Ушбу фондлар ёрдамида кўп нарсага эришдим, аммо саҳна ортида тамомила бошқача ўйин олиб борилган кўринади. Қолган барча нарса шунчаки "массовка" бўлган, демак. Менинг шартнома пулимни тўлашга грант ютиб олганим учун раҳмат дейман. Чунки ўзимга қолганда ўқий олмасдим. Лекин такрорлаб ўтаман, бу фондларнинг ҳеч бири Гулнора Каримовани ҳечам оқлай олмайди… Бу шунчаки кўзларни шамғалат қилиш бўлган", — деб фикр билдирган TROLL UZ.

Гулнора Каримова томонидан ўзлаштирилган пуллар юзасидан Эрнест Саттаров қуйидагича фикр билдирган: "Бу пуллар эвазига мамлакатни оёққа турғазиш, одамларнинг уйига газ, сув ўтказиб бериш ва ҳоказо ишларни амалга оширса бўларди. Лекин бундай қилишмайди, чунки кредит олиш имкони бўлганда бунинг нима кераги бор?".

"Калькулятор етмай қолди пулларни ҳисоблайман десам" деб ёзган Шер Шерз.

"Дунёдаги энг бой аёл. Билл Гейтс дам олади", деган Ҳасанбой Солиев.

Хабарни ўқиб, тили калимага келмай қолган яна бир фойдаланувчи "Бай, бай, бай…" дейиш билан чекланган.

Яна бир фойдаланувчи эса Швейцария банки вакили ташрифидан кейин бу кутилган янгилик бўлганини таъкидлаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксариятини Гулнора Каримова томонидан содир этилган шунча жиноятлар учун унга атиги 5 йил жазо берилгани ҳайратлантирган.

Хабар юзасидан савол бераётган фойдаланувчилар сони ҳам тобора ортиб бормоқда.

Жумладан, Абдураҳмон Ташанов "Гулнора Каримова отаси президент бўлмаганида шунча жиноятни содир этган бўлармиди?, — деб савол берган. Ва бу саволни ЎзТВнинг кўрсатувларига йўллашни таклиф этган.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (14)
Теглар:
жиноят ишлари, пуллар, Гулнора Каримова

Асосий мавзулар