02:38 20 Ноябр 2017
Эфир
Гульнара Каримова

Притчин хулосаси: Гулнора Каримова тирик. У ҳозир Ўзбекистонда

CC BY-SA 3.0 / Timir01 / Гульнара Каримова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (15)
1149172

Бугун Ўзбекистон Бош прокуратураси илк марта Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова тақдири ҳақида маълумот берди. Республика Бош прокуратураси Гулнора Каримовага 2015 йилнинг 21 августидаёқ 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганини хабар қилди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг улкан миқдордаги моддий бойликларини ўзлаштирган Гулнора Каримова 2013 йилдаёқ жамоатчилик назаридан йўқолган ва шу пайтгача унинг қаердалиги ҳақида ОАВларда расман хабар берилмади.

Гулнора Каримова ҳатто отасининг 3 сентябрда ўтказилган дафн маросимида ҳам кўриниш бермади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов вафоти муносабати билан фақатгина марҳумнинг беваси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевага ҳамдардлик билдирган эди.

Гулнора Каримова ҳақида расман ҳеч қаерда маълумотлар берилмаётгани туфайли кейинги вақтларда у ҳақда турли хил миш-мишлар болалаб кетди. Интернетдаги манбаларни кўздан кечирадиган бўлсангиз "Гулнора Каримова Тоштурмада" деган хабарлардан тортиб, "Гугушанинг аллақачон "ўлганлиги" ҳақидаги хабарларга кўзингиз тушади.

Гулнора Исломовнанинг синглиси Лола Каримова-Тиллаева ҳам бу борада сукут сақлаб келмоқда.

Хусусан, Лола Каримова 2013 йил ВВСнинг рус хизматига берган интервьюсида " опаси Гулнора билан 12 йилдан бери алоқа қилмаслигини" айтиб ўтган.

2016 йилнинг 23 ноябрида эса Россиянинг regnum нашри Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримовдан келган хатни чоп этди. Нашрга кўра Гулнора Исломовнанинг ўғли таҳририятга йўллаган мактубида "Менинг онам тирик ва айни вақтда у Лондонда" деб хабар қилган.

Озарбайжоннинг "Ҳаққин" нашри эса Туркиянинг НТВ телеканалига таянган ҳолда 2016 йилнинг 3 октябр санасида Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизилгани ҳақида хабар тарқатган.

2017 йилнинг 28 июл куни Россия Фанлар Академияси қошидаги шарқшунослик институтининг Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш бўйича марказ эксперти Станислав Притчин Sputnik нашрига берган интервьюсида нега Гулнора Каримова ҳақидаги маълумотлар ҳозир юзага чиқаётганига изоҳ бериб ўтди.

"Шарқона урф-одатлардаги ўзига хосликлар туфайли Ислом Каримов даврида Ўзбекистон ҳукумати президент оиласи аъзолари ҳибсга олинганлиги ва қамоқдалиги ҳақида расман айта олмасдилар", — деб таъкидлади Притчин.

Экспертга кўра, Шавкат Мирзиёев республика бошқарувини ўз қўлига олгач, ҳукумат курсни очиқ сиёсат олиб бориш томон бурди.

Ва шу туфайлигина Каримованинг кирдикорлари ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан эълон қилинган хабарни таҳлил қилган Притчин "Гулнора Каримова тирик ва Ўзбекистонда ҳибсда" деган хулосага келди.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (15)
Теглар:
Гулнора Каримова қаерда

Асосий мавзулар