11:36 12 Декабр 2017
Эфир
Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари

Ўзбекистонда ИИБ подполковниги журналист фаолиятига тўсқинлик кўрсатди

Стрингер
Янгиликлар
Ҳавола олиш
241932

1-август куни журналист Тошпўлат Раҳматуллаев тест имтиҳонларини ёритиш мақсадида Самарқанддаги олий ўқув юрти бинолари томон йўл олган. Ажойиб бир томошага гувоҳ бўлган журналист олган суратларнинг барчаси "гражданский" формадаги ИИБ ходими томонидан битта қолмай йўқ қилинган

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ўзининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ИИБ ходими томонидан ўз фаолиятига тўсқинлик кўрсатилгани ҳақида пост эълон қилди.

Журналистнинг ёзишича, у 1-август куни эрталаб кириш имтиҳонлари бўлиб ўтаётган иккита олий ўқув юрти биноларини бориб кўришни режалаштирган. "Тиббиёт лицейи биносида Самарқанд Медицина институтининг даволаш факультетига ҳужжат топширган абитуриентлар имтиҳон топширар эди. Бир нечта фотосуратлар олдим: абитуриентларнинг қай тарзда иккиталик кордондан ўтишларию, ўз фарзандларини кутиб ташқарида қолган ота-оналарни…

Сўнгра Тошкент давлат ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали янги биносига йўл олдим. Объектга яқинлашар эканман бирдан шовқин қулоғимга чалинди, милиция ходимлари бир йигитни қувиб кетишаётганига кўзим тушди. Бино олдида турган "мухлислар"нинг сўзларига қараганда йигитча бошқа бир абитуриентнинг ўрнига имтиҳон топширмоқчи бўлган экан. Бу кабилар бир нечталиги маълум бўлди. Уларни автобусга миндира бошладилар ва мен уларни санай бошлади ва орада битта сурат олишга улгурдим. Менинг ҳисобим бўйича йигитлар сони 11 нафарни ташкил қиларди.

Журналистнинг ҳикояси бўйича мана шундан сўнг у масъулиятли шахслар орасида энг каттасига мурожаат қилиб интервью олмоқчи бўлган. Аммо шу пайтнинг ўзида ички ишлар органлари ходимларидан бири Раҳматуллаевнинг ёнига келиб, ундан фотоаппаратини сўраган. "Мен журналист эканлигимни ва кириш имтиҳонлари ҳақида репортаж тайёрлаётганимни айтдим. Сўнгра у подполковник унвонидаги офицерни чақирди. Подполковникка гувоҳномамни кўрсатдим ва мақсадим ҳақида гапиришга шайлангандим ҳам у фавқулодда ҳалигача хаёлимдан жой ололмаётган гапларни айтди: "Мен сизни биламан, нималар ёзишингизни ҳам кимга хизмат қилишингиздан ҳам хабардорман".

Раҳматуллаевнинг айтишича шундан сўнг подполковник ёнидаги йигитлардан бирига фотоаппаратдан барча суратларни йўқ қилиб ташлаш буйруғини берган. 

"Менинг назаримда мана шу ҳодисанинг ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида мунтазам равишда ОАВ вакиллари билан ҳамкорлик масалаларида ишлар олиб боришни тақазо қилади. ИИБ, прокуратура ва суд органлари ходимларига тренинглар ва семинарлар ўтказиш йўли билан журналистлар фаолиятининг ўзига хос томонлари шунингдек иккала томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидатушунтириб бориш керак", — деб ўз постига якун ясаган Раҳматуллаев.

Асосий мавзулар