18:21 25 Сентябр 2017
Эфир
Мобильный пресс-клуб проведет встречи с населением в различных субъектах страны

Муаммоларни муҳокама қилиш учун Халқаро пресс-клуб вилоятларга чиқди

Янгиликлар
Ҳавола олиш
36920

Жорий йил 4-7 август кунлари Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларида сайёр Пресс-клубнинг анжуманлари бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Халқаро Пресс-клуб матбуот хизмати хабарига асосан 4-7 август кунлари Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларида сайёр Пресс-клубнинг анжуманлари бўлиб ўтади.

Хабарда айтилишича, Халқаро Пресс-клуб аъзолари Ўзбекистоннинг барча вилоятларига у ердаги аҳоли ва маҳаллий давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқотлар уюштириш мақсадида ҳудудларда мавжуд бўлган муаммолар, янги лойиҳа, ғоя ва ташаббусларни ўрганиб чиқиш учун хизмат сафарига отландилар.

Саёхат жадвалига кўра 4 август Сирдарёда, 5 август Жиззахда, 6 август Самаркандда ҳамда 7 август Навоий вилоятида сайёр анжуманлар бўлиб ўтади.

Ҳар бир вилоятда 100-150 киши билан мўлжалланган учрашувлар ташкил этилади.

Сессия давомида инфраструктура объектлари, янги лойиҳалар, инсон ресурсларининг мустаҳкамлиги, фермерлик ҳамда экспорт маҳсулотларининг хажми кенгайтириш тўғрисида суҳбатлар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 4 декабр куни Ўзбекистон президент сайлов жараёнини ёритиш бўйича Халқаро Пресс-клуби ташкил этилган эди. 2017 йил апрел ойида илк бор Халқаро пресс-клуб таъсис этилиб, унга Шерзод Қудратхўжаев раис этиб сайланган эди.

Асосий мавзулар

  • Қонун ва одил судлов рамзлари

    Бугунги кунда судьяни тайинлашда у фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинмоқда

    383
  • Пахта теримчиси

    Ҳужжатга мувофиқ, биринчи босқичда қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун меҳнат ҳақи 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб бу сумма 500 сўм этиб белгиланди

    652
  • Президент Украины П. Порошенко посетил Ровенскую АЭС

    Ҳиндистонга уран мамлакатдаги атом электр станциялари тўхтовсиз ишлаши учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистонда 22та АЭС бор.

    372