Бугун имтиҳон жавоблари эълон қилинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишИмтиҳон
Имтиҳон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"2017 йилнинг 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларига қабул тест синовларининг натижаларини ҳисоблаш ишлари якунига етди

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Абитуриентлар 2017 йил 15 август куни соат 8.00 дан тест синовида тўплаган балларини қабул комиссияларининг эълонлар тахталарида жойлаштирилган тест синови натижалари қайдномаларидан билиб олишлари мумкин, деб хабар қилди Давлат тест маркази матбуот-хизмати.

Олий таълим муассасаларида мутахассислик фанлари инглиз тилида ўқитилади
"2017 йилнинг 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларига қабул тест синовларининг натижаларини ҳисоблаш ишлари якунига етди.

Натижалар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига кўра республикамизнинг барча олий таълим муассасалари қабул комиссиялари вакилларига белгиланган тартибда етказилди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали ҳам эълон қилинади", — дейилган хабарда.

Шунингдек, тест синови натижасини мобил телефони орқали билиб олиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Бунинг учун мобил телефонлари орқали жавоблар варақангиз рақамини 5100 рақамига СМС кўринишида жўнатиб, тўплаган умумий балларни, талабаликка тавсия этилганлик ёки тавсия этилмаганликни ҳам билиб олиш мумкин.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
ЎзМУ сиртқи таълим бўлимга қабул эълон қилди
Айни вақтда айнан шу хизмат орқали абитуриентларнинг аксарияти ўзларининг эндиликдаги ҳуқуқий мақомларини билиб олишган ва омад кулиб боққанлар ижтимоий тармоқларда аллақачон "Мен талаба бўлдим" деган постларни эълон қилишган.

ДТМ тест синови натижасини Давлат тест марказининг расмий веб сайти орқали билиш хизмати ҳам йўлга қўйганлигини эълон қилган. Ахборот хизматнинг маълум қилишича, бунинг учун Тест натижалари бўлимига кириб "ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ТАЛАБАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН ТEСТ СИНОВИ НАТИЖАЛАРИ" саҳифасининг тегишли катакчасига абитуриент ўзига тегишли жавоблар варақаси рақамини киритиши лозим.

Спутник Ўзбекистон мухбири сўзларига кўра, бу бўлим айни вақтда фаолият кўрсатмаяпти. 

Янгиликлар лентаси
0