Ўзбекистон Бош прокуратураси "Кейинги бекат" номли фильм ишлади

© AP Photo / JEWEL SAMADБалоғат ёшидаги ўсмир
Балоғат ёшидаги ўсмир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фильм вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида яратилган

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яратилган "Кейинги бекат" номли ўқув-тарбиявий фильмининг тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилинди прокуратура расмий сайтида.

Ўзбекистон болалари - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар ва жиноятчилик: Президент кўтарган муаммога ечим қидириб...

Хабарда айтилишича, "Кейинги бекат" — вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида яратилган.

Матбуот анжуманида фильмни таълим муассасалари, маданият ва санъат муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш ҳақида таклифлар билдирилган.

Янгиликлар лентаси
0