Самарқанд халқаро аэропортида 225 нафар зиёратчи Мадина шаҳрига кузатилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСамолёт қўниш йўлакчаси
Самолёт қўниш йўлакчаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилда Самарқанд вилоятидан ҳаж зиёратига 458 нафар отахон ва онахонлар бориши режалаштирилган бўлиб, дастлабки гуруҳда 225 нафар самарқандлик юртдошимиз Мадина шаҳрига кузатилди

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Кузатиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев иштирок этди, деб хабар қилинган Самарқанд вилояти матбуот-хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

Заместитель председателя Совета муфтиев России Рушан Аббясов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россия имоми: ҳаж зиёратини селфи-ҳажга айлантирмаслик зарур
Маросим давомида Ўзбекистонда миллий-диний қадриятларни асраб-авайлаш, исломнинг маърифий ғояларини ривожлантириш, диний бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

"Ҳаж зиёратига бориб келган юртдошлардан улуғ ибодатларни эсон-омон ва қулай адо этиш учун давлатимиз томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилаётгани ҳақидаги сўзларни кўп эшитардим, — дейди Зарбуви Пардаева. — Бугун муқаддас сафарга отланар эканман, шу ернинг ўзидаёқ хавфсизлигимизни таъминлаш, саломатлигимизни муҳофаза қилиш юзасидан қилинаётган саъй-ҳаракатларни кўриб, бу гапларнинг нақадар тўғрилигини ҳис этдим. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан, шундай буюк сафарларни ташкил этишда бош бўлаётганлардан беҳад миннатдормиз".

Жорий йилда Самарқанд вилоятидан ҳаж зиёратига 458 нафар отахон ва онахонлар бориши режалаштирилган бўлиб, дастлабки гуруҳда 225 нафар самарқандлик юртдошимиз Мадина шаҳрига кузатилди.

Янгиликлар лентаси
0