"Саломатлик" поезди водий аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказмоқда

© Минздрав Узбекистана"Саломатлик" поезди
Саломатлик поезди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Саломатлик" поездлари фаолиятининг асосий мақсади ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни вилоят аҳолисига янада яқинлаштириш, энг чекка туманларда яшовчи фуқаролар ҳам юқори технологик тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтказишдир

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. "Саломатлик" поезди водий аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни Сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

14 августдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Медицинский работник делает укол - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати вирусли гепатитга қарши курашишга 40 млн доллар ажратди
Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш вазифаларига бағишланган навбатдаги учрашувда ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун "Саломатлик" поездларини ташкил этиш вазифасини қўйган эди.

Шу вақтгача "Саломатлик" поездлари Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг энг олис ҳудудлари аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказган эди. Вазирлик ахборотига кўра, ҳафталик давомида 17 минг нафарга яқин фуқаро, жумладан, 12389 нафар катта ёшдаги ва 4 минг нафардан зиёд ёш болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Тиббий кўриклар натижасида 13 минг нафарга яқин фуқаролар амбулатор шароитида соғломлаштирилиб, 2 мингдан зиёди вилоят ва туман шифохоналарида ва тўрт юз нафарга яқини эса республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида даволанишлари учун амалий ёрдам кўрсатилган.

"Саломатлик" поездлари фаолиятининг асосий мақсади ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни вилоят аҳолисига янада яқинлаштириш, энг чекка туманларда яшовчи фуқаролар ҳам юқори технологик тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтказишдир.

Янгиликлар лентаси
0