Саъдуллаев Ўзбекистонда Миллий сертификат жорий этилганини эълон қилди

© Пресс-клубХалқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев
Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёш вазир ўринбосарининг ёзишича, миллий баҳолаш тизимидаги даражага эга бўлган абитуриентлар олий ўқув юртига киришда чет тили фанидан тест синовларидан озод этилади ва уларга имтиҳонда мазкур фан бўйича максимал балл берилади

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда Миллий сертификат жорий этилгани ҳақида пост эълон қилди.

Ёш вазир ўринбосарининг ёзишича, миллий баҳолаш тизимидаги даражага эга бўлган абитуриентлар олий ўқув юртига киришда чет тили фанидан тест синовларидан озод этилади ва уларга имтиҳонда мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

"Ҳозиргача бизда TOEFL, IELTSга ўхшаган миллий баҳолаш тизими кенг тан олинмаган ва унда етарлича имтиёзлар йўқ эди. Миллий баҳолаш тизимини жорий этиш зарурати ва уни жорий қилиш бўйича мулоҳазаларимни шу йилнинг 30-июн куни Президентимиз олдида қилган маърузамда билдирган эдим. Мана шу таклифларимиз қабул қилиниб, қонуний кучга кирди", — деб ёзган хабарда у.

Саъдуллаев шу ўзгаришга ўз ҳиссаси қўшилганидан хурсандлигини билдирган.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлишади:

Вазирлик ахбороти: чет тилларини билиш миллий тест тизимида баҳоланади
TOEFL, IELTS каби миллий баҳолаш тизимидаги даражага эга бўлган абитуриентлар олий ўқув юртига киришда чет тили фанидан тест синовларидан озод этилади ва мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Чет тилларини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётлари ташкил этилади.

В2 ва ундан ортиқ даражадаги малака сертификатига эга бўлган таълим муассасалари педагоглари аттестация жараёнларида максимал балл билан баҳоланади ва синовлардан озод этилади.

Янгиликлар лентаси
0