20:38 24 Сентябр 2017
Эфир
Алишер Садуллаев

Саъдуллаев 30 ёшгача бўлган ёшларни "Президент жамоаси"га ишга таклиф қилди

международный пресс-клуб
Янгиликлар
Ҳавола олиш
129740

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги илғор, лидерлик қобилиятларига эга, глобал фикрлай оладиган, фаол, ташаббускор, креатив ва жамиятда ўз ўрнига эга, ўз лойиҳаларини амалга оширган ва оширмоқчи бўлган ёшлар учун янги вакансия эълон қилади

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги 30 ёшгача бўлган фуқароларга зўр иш ўринларини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

"Вазирлигимиз илғор, лидерлик қобилиятларига эга, глобал фикрлай оладиган, фаол, ташаббускор, креатив ва жамиятда ўз ўрнига эга, ўз лойиҳаларини амалга оширган ва оширмоқчи бўлган ёшлар учун янги вакансия эълон қилади!", — дейилган хабарда.

Танлов 3 босқичдан иборат:

— Номзодлар қизиқишлари, ютуқлари ва аниқ мақсадлари кўрсатилган резюме/CVларни a.z.sadullayev@gmail.com электрон почтасига юборишлари керак.

— 1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар "Юртимиздаги мактабларда таълим олаётган 1-11 синф ўқувчилари ҳаётида қандай янгиликларни амалга ошираман" мавзусида иншо ёзиши керак бўлади.

— Энг яхши иншо муаллифлари вазирликка суҳбатга таклиф қилинади.

"Бунинг учун махсус тажриба керак эмас! Бакалавр даражаси ва ёшлар билан ишлаш иштиёқи бўлса бас! Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар вилоятлар ва хорижий давлатларга сафарлар уюштиради ва йирик давлат ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади. Бу вазифа учун 30 ёшгача бўлган номзодлар таклиф қилинади.

Агар танишларингиз орасида ана шундай қобилиятга эга ёшлар бўлса, изоҳларда уларнинг исм-фамилиясини кўрсатиб ўтишингиз мумкин! Резюмелар 24 август соат 12:00 гача қабул қилинади!", — деб ёзган Саъдуллаев.

Ёш вазир ўринбосарининг бу эълонига жуда кўп фуқаролар қизиқиш билдирган. Фейсбук фойдаланувчиларининг аксарияти, таклиф этилаётган вакансияларга муносиб деб билган танишлари исм-шарифларини пост тагидаги изоҳларда келтириб ўтишган.

Шу билан бирга ёш чегарасининг "30" этиб белгилангани аксарият ўзбекистонликларнинг норозилик билдиришларига сабаб бўлган.

Асосий мавзулар