Олимлар шакарни наркотик деб тан олишди

Oбуна бўлиш
Олимлар кемирувчилар устидан тажриба ўтказиб, шундай хулосага келишган

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Шакар одамларда кўникиш ҳосил қилади ва кокаин моддасига ўшаб, наркотик восита ҳисобланади, деб хабар қилмоқда The Guardian.

Америкалик актриса Элизабет Херли - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар кўкрак бези саратонини даволовчи наносенсорларни яратишади
АҚШдаги Сент-Люка институти ва Lahey Health нодавлат ташкилотининг олимлари сахароза углеводини истеъмол қилиш таъсири кокаин таъсирига тенгдир, деган баёнот билан чиқдилар.

Олимлар кемирувчилар устидан тажриба ўтказиб, шундай хулосага келишган.

Хабарда айтилишича, кемирувчиларга наркотик ва шакар берилганида, жониворлар кўпроқ шакарни танлаган.

Аммо олимларнинг бу таъкиди бошқа олимлар орасида мунозараларни келтириб чиқармоқда. Масалан, Кембриж университетининг руҳшуноси Хишам Зиёуддин мақола муаллифлари тадқиқот натижаларини нотўғри талқин қилишган, деган фикрни билдирмоқда.

Зиёуддин ўзи олиб борган тадқиқот шакар наркотик эмаслигини исботлашини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0