22:12 20 Ноябр 2017
Эфир
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов

ЎФФ президенти ижтимоий тармоқларда ўтирмаслиги хабар қилинди

Федерация футбола Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
26410

Федерация билан боғлиқ расмий баёнотлар, хабар ва маълумотлар ЎФФ расмий сайтида, ЎФФнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида бериб борилади

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ, деб хабар қилинди Федерация расмий сайтида.

"Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтларнинг кўпайиши ва уларда асоссиз хабарларнинг тарқатилиши ортидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва яқин орада очишни ҳам режалаштирмаяпти.

Федерация билан боғлиқ расмий баёнотлар, хабар ва маълумотлар ЎФФ расмий сайтида, ЎФФнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида бериб борилади", — дейилган расмий бёнотда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти ва тегишли раҳбарларга info@the-uff.com электрон почтаси орқали таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

Федерация президенти ва мутасадди раҳбарлар футбол жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари, ишқибозларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга тайёрлиги билдирилган.

Асосий мавзулар