05:38 22 Сентябр 2017
Эфир
Документальные и художественные фильмы Узбеккино

"Ўзбеккино"да Ёшлар Иттифоқи вакили иш бошлади

© O‘zbekkino
Янгиликлар
Ҳавола олиш
94 0 0

Фурқат Алимардонов бир овоздан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг "Ўзбеккино" Миллий Агентлигидаги Етакчилар кенгаши раиси этиб сайланди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. 2017 йилнинг 14 сентябр куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг "Ўзбеккино" Миллий Агентлигидаги Етакчилар кенгаши раисини сайлаш бўйича таъсис йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги расмий сайтида.

Таъкидланишича, йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши вакили, шунингдек, "Ўзбеккино" Миллий Агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ҳамда агентлик ходимлари иштирок этган.

Йиғилишда кўрсатилган номзодлар ичидан Фурқат Алимардонов бир овоздан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг "Ўзбеккино" Миллий Агентлигидаги Етакчилар кенгаши раиси этиб сайланди.

Низомга мувофиқ, ушбу ходим агентлик бош директорининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Асосий мавзулар