Тошкент ИИББ ёшларни ишга таклиф қилмоқда

© Официальный сайт МВД УзбекистанаСотрудники органов внутренних дел Узбекистана
Сотрудники органов внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танловда Тошкент шаҳрида доимий рўхатда турадиган, 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ёшларни ички ишлар органларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади

Танловда Тошкент шаҳрида доимий рўхатда туриб истиқомат қилувчи, 18 ёшдан кам бўлмаган 30 ёшдан ошмаган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Тошкент шаҳри бўйича ички ишлар органларига ишга қабул қилиш марказлашган ҳолда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Марказ-4, Навоий кўчаси 9а-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар Бошқармаси Касбий тайёргарлик марказида тасдиқланган кун тартибига асосан комиссия аъзолари билан биргаликда ҳар ойнинг 3-чи жума куни соат 08.00 дан 09.00 гача амалга оширилади.- шаҳодатнома ва ҳарбий гувоҳномасининг асли ҳамда меҳнат дафтарчасининг асли ёки нусхаси билан суҳбатдан ўтиш учун савол жавобга тайёр ҳолда келиб мурожаат қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0