14:25 17 Октябр 2017
Эфир
Посольство США

АҚШ журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлади

© U.S. Embassy Tashkent
Янгиликлар
Ҳавола олиш
38921

Қонун устуворлигини таъминлаш президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозаларни таъминлашга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди, дейилади АҚШ баёнотида

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлайди, деб баёнот берди АШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

"Бу куни-кеча инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишидан сўнг кўп ўтмай яна бир узоқ муддатга қамалган виждон тутқунининг озод этилишидир. Жаноб Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди. Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Абдураҳмоновнинг журналист сифатида ижтимоий-иқтисодий адолат, коррупция ва инсон ҳуқуқлари масалаларига оид олиб борган салмоқли фаолиятини эътироф этган. Умид қиламизки, ушбу очиқроқ ёндашув давом этади ҳамда Ўзбекистон ҳукумати журналист ва фаолларга тааллуқли бўлган барча масалаларга Ўзбекистон конституцияси ва ҳуқуқий талабларга мувофиқ равишда ечим топади", — дейилади баёнотда.

Элчихона қонун устуворлигини таъминлаш президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозаларни таъминлашга бўлган садоқатини мустаҳкамлашини айтиб, кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари соҳасига оид ислоҳотлар сари олға силжиш давом этишига умид билдирган.

Асосий мавзулар