12:29 17 Октябр 2017
Эфир
Люди во временном пункет размещения в г. Покров Владимирской области

Владимирдаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларга товон пули тўланди

Sputnik / Антон Курилкин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Владимирдаги автобус фожиаси (18)
249420

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига берган топшириғига асосан ЙТҲ оқибатида вафот этган фуқароларнинг оилаларига ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш ишлари амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Владимир вилояти Покров шаҳри яқинида ЙТҲда жабрланган 36 нафар ўзбекистонликларнинг ҳар бирига "Россия темир йўллари" ОАЖ ҳисобидан 5 минг рублдан товон пули тўланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.

ЙТҲда жабрланганларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар иссиқ буюмлар ва озиқ-овқатлар билан таъминланган.

Айни вақтда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига берган топшириғига асосан ЙТҲ оқибатида вафот этган фуқароларнинг оилаларига ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш ишлари амалга оширилган.

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Владимир вилояти губернатори С.Й.Орловга, Петушин тумани маъмурияти ва Покров шаҳрининг миллий диаспорасига, Россия Федерациясининг ФВВ вазири В.А.Пучков ҳамда Владимир вилоятидаги Россия ФВВнинг Бош бошқармаси бошлиғи В.А.Белозеровга, шунингдек юзага келган муаммоларни ҳал этишга ва жабрланувчиларни ватанга қайтаришга ҳар томонлама ёрдам берган бошқа вазирлик ва идораларга чуқур миннатдорлик билдиради", — дейилган ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябр куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг, Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган. ЙТҲ натижасида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Владимир вилоятидаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳаво кемасида Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари, хусусан, юқори малака ва маҳоратга эга бўлган қутқарувчи, шифокор ва психологлардан иборат махсус гуруҳ йўналтирилди.

Владимир вилояти маъмуриятининг кўмагида, ФВВ, ИИВ мутахассисилари, Россия Федерациясининг Тергов комитети, ТИВ вакиллари, Ўзбекистон Элчихонаси ва Ўзбекистондан юборилган махсус гуруҳ томонидан жабрланганларнинг ҳамда вафот этганларнинг шахсини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш борасида зарур тадбирлар амалга оширилиди.

Барча расмий ишлар якунлангач, Россия ФВВ автотранспортида жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг жасадларини "Жуков" шаҳридаги аэропортга етказиш ишлари ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 8 октябр куни Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг жасадини Термиз, Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказиш ишлари амалга оширилди. Сирдарё ва Самарқанд вилоятидан бўлган жабрланувчилар Ўзбекистон Республикаси ФВВ автомобил транспортларида Тошкент шаҳридан ўз уйларига олиб борилди.

Мавзу:
Владимирдаги автобус фожиаси (18)

Асосий мавзулар