12:35 17 Октябр 2017
Эфир
Подпись.

Ўзбекистон ҳукумати меҳнаткаш деҳқонларни тақдирлайди

© Flickr/
Янгиликлар
Ҳавола олиш
160 0 0

Ўзбекистонда "Илғор фермер", "Меҳнаткаш деҳқон" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари таъсис этилади

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда энг илғор деҳқонлар кўкрак нишони билан тақдирланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида эълон қилинди.

"Деҳқончилик маданиятини оширишда муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларига тақдим этиладиган "Илғор фермер", "Меҳнаткаш деҳқон" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари таъсис этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "Илғор фермер", "Меҳнаткаш деҳқон" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин", — дейилган ҳужжат матнида.

Асосий мавзулар