14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Музей Игоря Савицкого в городе Нукус

БМТ вакиллари Савицкий музейида бўлишди

© Flickr/ Aleksandr Zykov
Янгиликлар
Ҳавола олиш
92 0 0

Меҳмонлар "Саҳро Луври" номи билан машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида бўлиб, Оролбўйи халқларининг қадим тарихи ва маданиятига оид қимматбаҳо осори-атиқалар билан танишди

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегацияси аъзолари 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

"Меҳмонлар ташриф доирасида "Саҳро Луври" номи билан машҳур И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида ҳам бўлиб, Оролбўйи халқларининг қадим тарихи ва маданиятига оид қимматбаҳо осори-атиқалар билан танишди", — дейилади хабарда.

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, бу ерда яратилган шароитлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни билан ҳам танишган.

Делегация аъзолари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги диний таълим муассасаси — Муҳаммад ибн ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртида ҳам бўлди. Билим юрти толиблари ва мударрислар билан суҳбатда ушбу таълим муассасасида диний билимлар билан бирга, дунёвий илмлар ҳам пухта ўргатилиши, ўқув жараёни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилиши таъкидланди.

Асосий мавзулар